Биноларни умумий ва маҳаллий ёритиш учун ранг ҳарорати 2400 дан 6800 К гача бўлган ёруғлик манбаларидан фойдаланиш керак ҳамда 320-400 nm тўлқин узунлиги оралиғидаги ультрабинафша нурланишнинг фаоллиги 0.03W/m2 дан ошмаслиги лозим.
Бунда, нурланиш спектрида 320 nm дан кам тўлқин узунлигининг мавжуд бўлишига йўл қўйилмайди.
Сунъий ёритиш учун рангларни фарқлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда энг юқори ёруғлик самарадорлиги ва хизмат қилиш муддати бўлган ёруғлик манбаларига тенг қувват билан устунлик бериб, энергия тежайдиган ёруғлик манбаларидан фойдаланиш керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.