Энергияни тежаш мақсадида бутун хонани умумий ёритиш ўрнига иш жойидаги 1-визуал вазифа бажариш майдонини ёритиш лозим.
Бевосита муҳитнинг 2-зонасидаги ёруғлик визуал вазифанинг ёритилишидан паст, аммо ушбу ШНҚнинг 6-жадвалида кўрсатилганидан кам бўлмаслиги керак.
3-зонада ишлатилаётган ёритиш ҳисобланади ва бевосита атроф-муҳит зонаси ёритилишининг 1/3 қисмидан кам бўлмаслиги керак.
| Визуал вазифа соҳасидаги ёритиш, lx | Бевосита таъсир зонасида ёритиш, lx |
|---|---|
| камида 750 | 500 |
| 500 | 300 |
| 300 | 200 |
| 200 | Визуал вазифа соҳасидаги ёритишга тенг |
| 150 | |
| 100 | |
| 50 дан юқори бўлмаган | |
| Тенг тақсимланиш даражаси 0,7 дан кам эмас | Тенг тақсимланиш даражаси камида 0,5 |
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.