Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.01.05-24

ШНҚ 2.01.05-24, 55-банд

6-боб. Сунъий ёритиш · 1-§. Ишлаб чиқариш ва омборхона биноларининг хоналарини ёритиш

55

Ушбу ШНҚнинг 1-иловасида келтирилган ёритиш нормаларини қуйидаги ҳолларда ёритиш шкаласида бир поғонага ошириш керак:

I-VI разрядли ишларда, агар кўриш ишлари иш кунининг ярмидан ортиқ қисмида бажариладиган бўлса;

шикастланишнинг юқори даражада хавфлилигида, агар ёритилганлик умумий ёритиш тизимидан 150 lx ва ундан кам бўлган ҳолларда (гардишли арралар, гильотина қайчиси билан ишлаганда ва шу каби);

махсус юқори санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бўлганда (масалан, озиқ-овқат корхоналари ва кимё-фармацевтика саноатида) агар ёритилганлик умумий ёритиш тизимидан – 500 lx ва ундан кам бўлганда;

ўсмирлар ишида ёки ишлаб чиқариш таълимида, агар ёритилганлик умумий ёритиш тизимидан – 300 lx ва ундан кам бўлганда;

хонада табиий ёритиш бўлмаганда ва ишчилар доимо бўладиган ҳолларда, агар ёритилганлик умумий ёритиш тизимидан – 750 lx ва ундан кам бўлса;

500 айл/min га тенг ёки ортиқ тезлик билан айланувчи деталларни ёки 1,5 m/min га тенг ёки ундан ортиқ тезлик билан ҳаракатланувчи объектларни кузатиш вақтида;

0,1 m ва ундан ортиқ ўлчами устида ажратиш объектларини доимий қидиришда;

хоналарда, ишловчиларнинг ярмидан кўп қисмининг ёши 40 дан катта бўлганда.

Бир вақтда ёритилганлик нормаларининг бир нечта белгилари бўлганда, кўпи билан бир поғонага ошириш лозим.

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.