Codes & standards ШНҚ 2.01.05-24
ШНҚ 2.01.05-24, 57-банд
6-боб. Сунъий ёритиш · 1-§. Ишлаб чиқариш ва омборхона биноларининг хоналарини ёритиш
I-III, IVa, IVб, IVв, Vа разрядли ишлар бажариладиган хоналарда аралаш ёритиш тизимларини қўллаш лозим. Умумий ёритиш тизимини техникавий имконият бўлмаганда ёки маҳаллий ёритишни ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлмаганда, давлат санитария назорати органлари билан келишиб, ёритишнинг соҳа нормаларида аниқланган ҳолда кўзда тутишга рухсат етилади.
Бир хонада ишчи ва ёрдамчи жойлар бўлса, уларни VIIIа разрядга киритиб ишчи жойларнинг маҳаллийлаштирилган умумий ёритилиши (ҳар қандай ёритиш тизими билан) ва ёрдамчи жойларнинг камроқ интенсив ёритилиши таъминланиши керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.