Codes & standards ШНҚ 2.01.05-24
ШНҚ 2.01.05-24, 64-банд
6-боб. Сунъий ёритиш · 1-§. Ишлаб чиқариш ва омборхона биноларининг хоналарини ёритиш
Кўриш ишларини маҳаллий ёритилишини фарқланишнинг уч ўлчовли объектлари билан қуйидагича бажариш лозим:
ёриткичдан – фоннинг диффузали қайтишида шуълаланувчи юзасининг энг катта чизиқли ўлчамининг ишчи юзаси устидан унинг жойлашиш баландлигига нисбати оптик ўқнинг ишчи юзанинг марказига томон вертикалга нисбатан камида 30° бурчак остида йўналганда кўпи билан 0,4 ни ташкил этади;
ёриткичдан – фоннинг йўналишли-сочилган ва аралаш қайтишида шуълаланувчи юзанинг энг кичик чизиқли ўлчамининг ишчи юзаси устидан унинг жойлашиш баландлилигига нисбати камида 0,5 унинг равшанлиги эса – 2500 дан 4000 cd/m2 ни ташкил этади.
Ишчи юзанинг равшанлиги ушбу ШНҚнинг 9-жадвалида кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги керак.
| Ишчи юзасининг майдони, m2 | Энг кўп йўл қўйиладиган равшанлик, cd/m2 |
|---|---|
| Камида 1·10-4 | 2000 |
| 1·10-4 дан 1·10-3 гача | 1500 |
| 1·10-3 дан ортиқ 1·10-2 гача | 1000 |
| 1·10-2 дан ортиқ 1·10-1 гача | 750 |
| 1·10-1 дан ортиқ | 500 |
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.