Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 11-банд
4-боб. Шовқин манбалари ва уларнинг шовқин тавсифлари
Кўп функцияли биноларни лойиҳалашда технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналари шовқиннинг асосий манбалари ҳисобланади. Бунда, доимий ва доимий бўлмаган шовқинлар учун қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:
а) доимий шовқин ҳосил қилувчи технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналар:
доимий ва доимий бўлмаган шовқинларнинг шовқин тавсифлари саккизта октава чизиғида (полосасида) (63-8000 Hz) берилади;
товуш қувватининг даражаси (Lw) октава чизиқ (полоса)ларида dB (децибел) билан ифодаланади;
б) доимий бўлмаган шовқин ҳосил қилувчи технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналар:
доимий ва доимий бўлмаган шовқинлар учун саккизта октава чизиғида (полосасида) товуш қувватининг эквивалент даражалари (Lwэкв) ва товуш қувватининг максимал даражалари (Lwмакс) аниқланади.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.