Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 137-банд
10-боб. Иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимлари · 2-§. Акустик ҳисоблаш бўйича умумий кўрсатмаларга қўйиладиган талаблар
Вентиляция, ҳавони кондициялаш ва ҳаво билан иситиш тизимларининг кутиладиган шовқин даражаларини ҳисоблаш қуйидаги жойларда товуш қувватининг октава даражалари (Lwi) бўйича бажарилиши керак:
бинонинг ушбу тизимлар хизмат кўрсатадиган хоналари ва улар орқали транзит ҳаво йўллари ўтадиган хоналарнинг ҳавони сўриш ҳамда чиқариш томонларида;
техник хоналар (вентиляцион камералар), уларга қўшни хоналарда вентиляторнинг корпуси атрофида;
қурилманинг бинолари ва ҳудудларида.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.