Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 14-банд
4-боб. Шовқин манбалари ва уларнинг шовқин тавсифлари
Ташқи шовқин манбаларининг шовқин тавсифларини қуйидагича аниқлаш керак:
а) кўчалар ва йўллардаги транспорт оқимлари учун ўлчаш масофаcи:
биринчи ҳаракат чизиғи (полосаси)нинг ўқидан 7,5 m масофада (трамвайлар учун энг яқиндаги йўлнинг ўқидан 7,5 m масофада);
б) темир йўл транспорти учун ўлчаш масофаcи:
ҳисоблаш нуқтасига энг яқин йўлнинг ўқидан 25 m масофада;
LAэкв - товушнинг эквивалент даражалари (dBА);
LAмакс – товушнинг максимал даражалари (dBА);
в) сув транспорти учун ўлчаш масофаcи:
кеманинг бортидан 25 m;
LAэкв – товушнинг эквивалент даражалари (dBА);
LAмакс – товушнинг максимал даражалари (dBА);
г) саноат ва энергетика корхоналари (режа (план)даги чизиқли ўлчами 300 m гача) учун ўлчаш масофаси:
63–8000 Hz частотали саккизта октава чизиғида (полосасида);
LAэкв – товушнинг эквивалент даражалари (dBА);
LAмакс – товушнинг максимал даражалари (dBА);
Lwэкв – товуш қувватининг эквивалент даражаси (dBА);
Lwмакс – товуш қувватининг максимал даражаси (dBА);
Ф – нурлатишнинг йўналтирилганлик омили (номаълум бўлса, Ф = 1 ).
д) шовқин тавсифларини тузатилган (коррекцияланган) кўринишда ҳам кўрсатишга йўл қўйилади:
LwAэкв – тузатилган (Коррекцияланган) эквивалент даража (dBА);
LwAмакс – тузатилган (Коррекцияланган) максимал даража (dBА);
саноат ва энергетика корхоналари (режа (план)даги чизиқли ўлчами 300 m дан ортиқ).
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.