Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 140-банд
10-боб. Иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимлари · 2-§. Акустик ҳисоблаш бўйича умумий кўрсатмаларга қўйиладиган талаблар
Совуқлик билан таъминлаш тизимининг элементлари (совитиш машиналари, ҳаво совутгичлар, қуруқ градирня (катта миқдордаги сувни атмосфера ҳавосининг йўналтирилган оқими ёрдамида совитиш учун мўлжалланган қурилма)лар, циркуляцион насослар ва бошқалар) томонидан ҳосил қилинадиган кутиладиган шовқин даражаларини ҳисоблаш қуйидаги жойларда уларнинг контурларидан таянч масофаларда (1, 5, 10 m) ўлчанган товуш қуввати (Lwi)нинг ёки товуш босими (Li)нинг октава даражалари бўйича бажарилиши керак:
улар ўрнатиладиган жойларда (техник хоналар, очиқ майдончалар);
асбоб-ускуналар ўрнатилган бинонинг шовқиндан ҳимоя қилинадиган хоналари;
қурилишга туташ ҳудудлар.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.