Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 143-банд
10-боб. Иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимлари · 3-§. Шовқин даражаларини талаб қилинадиган пасайтиришни аниқлашга қўйиладиган талаблар
Вентиляция, ҳавони кондициялаш, ҳаво билан иситиш тизимининг шовқинидан ҳимоя қилинадиган хонадаги ҳисоблаш нуқталарида шовқин даражаларининг талаб қилинадиган пасайтиришни аниқлашда ҳисобга олинадиган шовқин манбаларининг умумий сонига қуйидагиларни киритиш лозим:
ҳайдаш ёки сўриш тизимининг вентиляторининг шовқинининг талаб қилинадиган даражасини пасайтиришни ҳисоблашда (марказий сўндиргични ҳисоблашда) – берилган хонага (ҳисоблаш нуқталарига эга бўлган хонага) хизмат кўрсатувчи тизимларнинг сони;
битта вентиляция тизимининг ҳавони тақсимлаш қурилмалари томонидан (плафонлар, панжаралар ва ҳоказолар) генерацияланадиган шовқинни талаб қилинадиган даражасини пасайтиришни ҳисоблашда – кўриб чиқилаётган хонага хизмат кўрсатувчи механик қўзғатишли вентиляция тизимларининг сони (бунда вентилятор, ҳавони ростлаш қурилмалари ва фасонли элементларнинг шовқини ҳисобга олинмаслиги керак);
кўриб чиқилаётган тармоқланишнинг фасонли элементлари ва ҳавони тақсимлаш қурилмалари томонидан генерацияланадиган шовқинни талаб қилинадиган даражасини пасайтиришни ҳисоблашда – берилган октава чизиғида (полосасида) уларнинг шовқин даражалари бир-биридан 10 dB га кам фарқ қиладиган фасонли элементлар ва дросселларнинг сони (бунда, вентилятор ва панжараларнинг шовқини ҳисобга олинмаслиги лозим).
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.