Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 163-банд
10-боб. Иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимлари · 4-§. Шовқинни пасайтириш ва ундан ҳимоялашнинг асосий усуллари ва воситаларига қўйиладиган талаблар
Иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимлари асбоб-ускуналарининг оширилган шовқинининг бошқа хоналарга суқилиб киришининг олдини олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
шовқиндан оширилган ҳимоялашни талаб қиладиган хоналарни асбоб-ускуналар (вентиляцион камералар, насослар) ўрнатилган техник хоналар билан ёнма-ён жойлаштирмаслик;
агрегатларни пружинали, резина ёки комбинацияланган виброизоляторлар ёрдамида виброизоляциялаш;
асбоб-ускуналар жойлаштириладиган техник хоналарга акустик ишлов беришни амалга ошириш – девор ва шифтларни товуш ютадиган материал қатлами билан қоплаш (хонадаги шовқинни 4—7 dB га қўшимча пасайтиришда);
техник хоналарда қайишқоқ асосга ётқизилган полларни (сузувчан полларни), тизим элементларининг остига (вентиляторлар, кондиционерлар, совитиш машиналари, ҳаво совутгичлар, насослар ва бошқалар) вибрацияни демпфирлайдиган асосларни қўллаш;
асбоб-ускуналар жойлаштириладиган техник хоналарни ҳаво шовқинидан ҳисоблаш йўли билан аниқланадиган талаб қилинадиган изоляциялашни таъминлайдиган тўсувчи конструкцияларни қўллаш;
вентиляторлар ва ҳаво йўллари ўртасига қайишқоқ виставкаларни ўрнатиш.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.