Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 178-банд
11-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудлари (Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудлари) шовқиндан ҳимоялашга қўйиладиган талаблар
Ҳудуднинг шовқин режимини аниқлашнинг шовқиндан ҳимоялаш чора-тадбирларини самарали танлашда ҳудуд ёки умуман шаҳарнинг товуш даражаларига тенг бўлган изолиниялар киритилган оператив шовқин карталари ишлаб чиқилиши лозим.
Оператив шовқин картаси ёрдамида қуйидагиларни бажариш керак:
нормадан ортиқ шовқинли ҳудудларни (акустик ноқулай зоналарни) аниқлаш;
ушбу ҳудудларнинг майдони, ҳудудда жойлашган биноларнинг сони ва уларда яшайдиган одамларнинг сонини баҳолаш;
шовқиндан ҳимоялайдиган чора-тадбирларни белгилаш ва уларнинг талаб қилинадиган ҳажми ва қийматини ҳисоблаш.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.