Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24

ШНҚ 2.01.08-24, 182-банд

11-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудлари (Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудлари) шовқиндан ҳимоялашга қўйиладиган талаблар

182

Шовқиндан ҳимояланадиган турар жой объектлари биноларида аҳолини шовқин манбаидан (магистрал томонидан) муҳофаза қилиш учун қуйидаги меъморий, лойиҳавий ва техник ечимлар бажарилиши керак:

ёрдамчи хоналарни шовқин манбаи томонга қаратиш. Бунда, ошхона, душхона, санузел каби ёрдамчи хоналар шовқин манбаи томонга (магистрал йўлга) қаратилади. Шунингдек, хонадонлардан ташқаридаги коммуникациялар (зина-лифт узеллари, йўлаклар) ҳам шовқин манбаи томонга жойлаштирилади;

яшаш хоналарини шовқиндан ҳимоялаш. Бунда, хонадонда учта ёки ундан кўп яшаш хонаси бўлса, фақат битта хона шовқин манбаи томонга қаратилиши керак. Шунингдек, қолган яшаш хоналари шовқиндан муҳофазаланган томонга қаратиш лозим;

магистрал томонга қараган, фасади шовқин сўндиргичларга эга бўлган ва шовқиндан талаб қилинадиган ҳимоялашни таъминлайдиган махсус вентиляцион қурилмалар билан таъминланган шовқиндан ҳимоя қилувчи деразаларни ўрнатиш.

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.