Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 191-банд
11-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудлари (Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудлари) шовқиндан ҳимоялашга қўйиладиган талаблар
Акустик экраннинг самарадорлигини қуйидагича оширишга йўл қўйилади:
акустик экраннинг шовқин манбаига қараган юзасига товушни юқори даражада ютадиган материаллар билан ишлов бериш билан;
акустик экраннинг юқори қовурғасига диафрагмаланадиган товуш тўлқинининг сочилиши ва ютилишини ошириш учун хизмат қиладиган махсус конструктив элементларни ўрнатиш билан (3 dB гача).
Акустик экранни қоплаш учун фойдаланиладиган товуш ютадиган материаллар барқарор физикавий-механик тавсифларга эга бўлиши, биологик барқарор ва намликка барқарор бўлиши, энг чекка йўл қўйиладиган қийматлардан ошиқ бўлган концентрацияларда зарарли моддаларни ажратиб чиқармаслиги лозим.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.