Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24

ШНҚ 2.01.08-24, 220-банд

13-боб. Шовқинни ҳисоблаш схемалари классификацияси

220

Шовқин тарқалишини ҳисоблаш схемалар учун ҳисоблаш нуқтасида шовқин ҳосил бўлишини ифодаловчи хусусиятлари қуйидаги ҳолатларни қамраб олиши лозим:

товушнинг бинолар орасидаги узилишлар орқали кириб бориши;

товушнинг биноларнинг иккинчи қаторига, яъни биринчи бинодан етарли даражада узоқда жойлашган биноларга қадар етиб бориши;

товушнинг ёриқ орқали ёпиқ ҳудудга (“қудуқ” кўринишидаги ҳовлига) кириб бориши;

“кема” кўринишидаги узун (узунлиги баландлигидан ортиқроқ) ва алоҳида жойлашган “нуқтали” бино (узунлиги бино баландлигига тенг ёки ундан кам бўлган бино)лардаги товушнинг бинога яқин ерда жойлашган нуқтада алоҳида жойлашган бино ортига дифракцияси;

товуш дифракцияси ва баланд бўлмаган ва узун тўсиқ ортида сўниши (масалан, темир йўл баландлиги, зич жойлашган гаражлар ва бошқалар).

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.