Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 65-банд
8-боб. Биноларнинг тўсувчи конструкцияларининг товуш изоляцияси · 3-§. Ички деворлар ва тўсиқларга қўйиладиган талаблар
Деворнинг қоплаш материаллари сифатида деворга ёғоч рейкалар билан ёки гипс қоришмасидан тайёрланган нуқтали маяклар билан маҳкамланган гипсокартон листлар, ёғоч толали қаттиқ плиталар ва шунга ўхшаш листли материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Девор билан қоплама ўртасидаги ҳаво оралиғини 5 mm дан кам бўлмаган қилиб лойиҳалаш ва мазкур ҳаво оралиғини товуш ютадиган юмшоқ материал (минерал пахта ёки шиша толали плита, мат ва ҳоказо)лар билан тўлдиришга йўл қўйилади.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.