Ушбу ШНҚда қуйидаги атама ва таърифлардан фойдаланилган:
конструктив арматура – ишчи арматурага перпендикуляр равишда жойлаштирадиган арматура;
ишчи арматура – ҳисоб-китоб асосида ўрнатиладиган арматура;
бетон ҳимоя қатлами – бетондан арматура ўзагича (стержень) бўлган масофа;
бетоннинг ўз-ўзини кучлантириш бўйича маркаси – бетондаги олдиндан зўриқиши, MPа, унинг μ = 0,01 бўйлаб мустаҳкамланиш коэффициентида кенгайиш натижасида ҳосил бўлиши;
анизотропия – турли йўналишлар бўйича хоссаларнинг хилма-хиллиги;
вазмин (массивная) конструкция – конструкция учун уни қуритиш учун очиқ бўлган юза нисбати, m2, унинг ҳажми, m3, 2 га тенг ёки ундан кичик бўлган конструкция;
арматуранинг механик боғланишлари – сиқиш ва чўзилиш кучларини қабул қиладиган богловчи муфта ва иккита арматура ўзагидан (стержень) иборат боғланиш;
нормал кесим – элементнинг бўйлама ўқига перпендикуляр текисликдаги кесим;
чегаравий зўриқиш – материаллар хусусиятлари бўйича элементнинг кесим орқали қабул қилиниши мумкин бўлган энг катта куч;
кесимнинг ишчи баландлиги – элементнинг сиқилган қиррасидан чўзилган ёки энг кам сиқилган бўйлама арматура оғирлик марказигача бўлган масофа;
арматуранинг устма-уст туташувлари – арматура ўзакларини (стержень) уларнинг узунлиги бўйича пайвандлашсиз бир ўзак учини бошқа ўзак учига қўйиш йўли билан боғлаш;
қисқа муддатли дарзларнинг очилиши – уларнинг доимий, узоқ ва қисқа муддатли юкларнинг биргаликдаги таъсирида очилиши, давомли деганда фақат доимий ва узоқ муддатли юкларнинг таъсирида очилиши.
Official source: lex.uz. Text as of: 22.07.2024. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.