Codes & standards ШНҚ 2.03.01-24
ШНҚ 2.03.01-24, 243-банд
5-боб. Бетон ва темир-бетон конструкция элементларининг биринчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблари · 12-§. Фазовий кесимларнинг мустаҳкамлилиги бўйича ҳисоби (эгилиш билан буралишга ишловчи элементлар)
Фазовий кесимлардаги зўриқтиришлар ҳисоблари қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак:
бетоннинг чўзилишга қаршилиги нолга тенг деб;
фазовий кесимнинг сиқилган зонаси, шартли равишда, элементнинг бўйлама ўқига нисбатан θ бурчак остида жойлашган текислик билан, бетоннинг сиқилишга қаршилиги сиқилган зона бўйича бир текис тақсимланган Rb sin2 θ зўриқтиришлар билан ифодаланиб;
кўрилаётган фазовий кесимнинг чўзилиш зонасини бўйлама кесиб ўтувчи ва кўндаланг арматурадаги чўзувчи зўриқишлар мос равишда Rs ва Rsw ҳисобий қаршиликларга тенг қабул қилиб;
зўриқтирилган арматурани сиқилган зонасида жойлашган зўриқтирилмаган арматура учун Rsc га тенг деб қабул қилиш керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 22.07.2024. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.