Codes & standards ШНҚ 2.03.01-24
ШНҚ 2.03.01-24, 251-банд
6-боб. Темир-бетон элементларнинг маҳаллий юк таъсирларига ҳисоби · 1-§. Маҳаллий сиқилишга ҳисоб
Мазкур ШНҚнинг 15-расмига мувофиқ ҳисобий юзага Aloc2 эзилиш юзасига нисбатан симметрик бўлган майдонга киритилиши, бунда қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
мазкур ШНҚнинг 15а-расмига мувофиқ элементнинг b бутун кенглиги бўйлаб маҳаллий юкларда ҳисобий юза ичига маҳаллий юк чегарасидан ҳар бир томонга b дан ортиқ бўлмаган узунликдаги майдон киритилиши;
ушбу ШНҚнинг 15б-расмига мувофиқ элементнинг бутун кенглиги бўйлаб маҳаллий чекка юкларда Aloc2 ҳисобий юза Aloc1 эзилиш юзасига тенглиги;
мазкур ШНҚнинг 15в-расмига мувофиқ прогон ва балка учларининг ҳисобий юзага таяниш жойларидаги маҳаллий юкларда ҳисобий юза ичи кенглиги прогон ёки балкаларни чуқурлигига тенг ва узунлиги балкага ёпишган оралиқлар ўрта нуқталари орасидаги масофадан катта бўлмаган майдонга киритилиши;
ушбу ШНҚнинг 15г-расмига мувофиқ балкалар элементнинг орасидаги масофа икки баробар кенглигидан ортиқ бўлса, ҳисобий юза узунлиги балка кенглиги ва элементнинг икки баробар кенглиги йиғиндиси сифатида аниқланиши;
мазкур ШНҚнинг 15д-расмига мувофиқ элемент бурчагига маҳаллий чекка юкларда Aloc2 ҳисобий юза Aloc1 эзилиш юзасига тенглиги;
элемент узунлиги ва кенглигининг бирор қисмига таъсир қилувчи маҳаллий юкларда ҳисобий юза 15е расмга мувофиқ қабул қилиниши.
Кўрсатилган турдаги юкларнинг бир нечтаси мавжудлигида, ҳисобий юзалар иккита қўшни юклар таъсир нуқталар орасидаги масофаларнинг ўртасидан ўтувчи чизиқлар билан чекланиши лозим.
Ушбу ШНҚнинг 15ж-расмига мувофиқ деворнинг бўртиб чиққан жойи ёки тавр кесимли оралиқ девор доирасида жойлашган маҳаллий чекка юкларда Aloc2 ҳисобий юза Aloc1 эзилиш юзасига тенгдеб олиниши зарур.
Мазкур ШНҚнинг 15и-расмига мувофиқ мураккаб шаклли кесимлар учун ҳисобий юзани аниқлашда юкланган майдон билан боғланишни зарурий ишончлилик билан таъминланмаган майдонлар ҳисобга олинмаслиги лозим.

15-расм. Темир-бетон элементларни маҳаллий сиқилишни ҳисоблашга схемалар
а – элемент бутун кенглиги бўйича маҳаллий юкларда, б – элемент бутун кенглиги бўйича маҳаллий чекка юкларда, в, г – прогон ва балкалар учларининг таяниш жойларидаги маҳаллий юкларда, д – элемент бурчагига маҳаллий чекка юкларда, e – элемент узунлиги ва кенглигининг бир қисмига маҳаллий юк таъсир қилганда деворнинг туртиб чиққан жойи (выступ) ёки оралиқ девор доирасида жойлашган маҳаллий чекка юкларда, ж – деворнинг туртиб чиққан (выступ) жойи чегарасида жойлашган маҳаллий чекка юкларда, и – мураккаб шаклдаги кесимларда, 1 – эзилиш юзаси, 2 – эзилишнинг ҳисобий юзаси, 3 – тўрлар билан арматуралашнинг минимал зонаси, унда (104) формула бўйича ҳисоблашда билвосита арматуралаш ҳисобга олинади
The figure is taken from the PDF copy published by the ministry.
Official source: lex.uz. Text as of: 22.07.2024. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.