Codes & standards ШНҚ 2.03.01-24
ШНҚ 2.03.01-24, 10-илова, 8-банд
10-илова. Арматуранинг механик бирикишларига эга темир-бетон конструкцияларни лойиҳалаштириш ва конструктирлаш талаблари
Арматуранинг механик бирикишларини вертикал темир-бетон элементларда ораёпма тепасидан қават баландлигининг 1/4-1/5 зонасида, эгилувчи элементларда эса максимал моментлар ёки арматурада таъсир кўрсатувчи максимал зўриқишлар зонасидан ташқарида жойлаштириш зарур.
Элемент битта кесимида механик бирикишлар билан туташтирилувчи ишчи чўзилган ёки даврий профилли сиқилган арматура сонини бўйлама арматурани арматуралашнинг μs ≤ 3 фоиз процентида 100 фоиз гача ва қолган ҳолларда 50 фоиз дан ортиқ эмас деб қабул қилишга йўл қўйилади.
Туташтирилувчи арматура кесимлари орасидаги масофа бириктирилаётган арматурани устма-уст чиқарилиш узунлигига тенг деб қабул қилинади.
Official source: lex.uz. Text as of: 22.07.2024. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.