Codes & standards ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 105-банд
6-боб. Ўрамли ва суртмали (мастика) материаллардан тайёрланган том қопламалар · 2-§. Том қоплама конструкциялари ва қўлланиладиган материаллар
Фойдаланиладиган том қопламаларнинг ҳимоя қатлами қуйидагилардан тайёрланиши лозим:
бетондан;
армоцемент ва бошқа плиталардан;
маркаси M-50 дан паст бўлмаган цемент-қумли қоришмадан;
иссиққа чидамлилиги 80 °C дан, қалинлиги 30 mm дан кам бўлмаган қумли асфальт-бетондан.
Ҳимоя қатламлари материалларининг совуққа чидамлилик бўйича маркаси F-100 дан паст бўлмаслиги зарур.
Бунда, ўт-ўлан қопламали тупроқли ҳимоя қатламини яратишга йўл қўйилади.
Монолит ётқизиш материалларидан иборат ҳимоя қатламида ўзаро перпендикуляр йўналишларда ҳар 1,5 m дан кўп бўлмаган масофада 10 mm кенгликдаги ҳарорат ва чўкиш чоклари бўлиши, бунда улар герметикловчи суртма (мастика)лар билан тўлдирилиши керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.