Codes & standards ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 110-банд
6-боб. Ўрамли ва суртмали (мастика) материаллардан тайёрланган том қопламалар · 3-§. Том қопламалар элементларининг ечими
Тўкиладиган иситкичлар бўйлаб мазкур ШНҚнинг 41 — 43-бандларига мувофиқ бикрлиги юқори бўлган (конуснинг чўкиши 30 mm гача) 25 mm қалинликдаги M-100 маркали цемент-қум қоришмасидан тайёрланган текисловчи қатлам (стяжка) бўлиши керак.
Иссиқлик изоляцияловчи қатламнинг устки қисмида тўкманинг кесими 5 mm дан 10 mm гача бўлган таркибларини жойлаштириш ва зичлаш ёки текисловчи қатлам (стяжка) тагига рубероид қатламини ётқизиш лозим.
Қурилиш жойининг ўзида тайёрланган томларни фақат об-ҳаво қуруқ вақтида, ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати +5 °C дан паст бўлмаганда қоплашга йўл қўйилади.
Иссиқлик изоляцияловчи қатламини бажариш жараёнида ва атмосфера ёғингарчилик мавсумида иссиқлик изоляцияловчи қатламни намдан сақлайдиган материаллар билан ҳимоя қилиш керак.
Тўкиладиган иситкичнинг қалинлиги 100 mm дан ортиқ бўлганда, текисловчи қатлам (стяжка) диаметри 3 mm ли арматурадан бажарилган металл тўр билан энлама ва бўйлама йўналишларда ҳар 100 mm масофада арматураланиши керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.