Codes & standards ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 113-банд
6-боб. Ўрамли ва суртмали (мастика) материаллардан тайёрланган том қопламалар · 3-§. Том қопламалар элементларининг ечими
Текисловчи қатлам (стяжка)лар, монолит ётқизиладиган иссиқлик изоляциялаш материаллари ҳамда юк кўтарувчи плиталарнинг кўндаланг туташувлари (иситилмайдиган томёпмаларда) устидаги ҳарорат-киришиш чоклари бўйлаб тўкмали рубероиддан эни 150 mm ни ташкил қилувчи тасмаларни ётқизиш ва уларни чокнинг пастга қараган бир томонидан нуқтали ёпиштириш керак.
Сувдан изоляцияловчи тўшаманинг пастки қатламини тасмали ёки нуқтали ёпиштириш талаб этилмаса, бунда уларни чокнинг икки томонидан 25 — 30 mm кенгликда ёпиштириш лозим.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.