Codes & standards ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 117-банд
6-боб. Ўрамли ва суртмали (мастика) материаллардан тайёрланган том қопламалар · 3-§. Том қопламалар элементларининг ечими
Томёпмаларнинг деворлар, фонарлар деворчаларини шахталар ва асбоб-ускуналарга туташган ерларида буғ изоляцияси иссиқлик изоляцияси қатламининг қалинлигига тенг баландликкача бўлиши лозим.
Деформация чоклари мавжуд қисмларда буғ изоляцияси металл қистирма (компенсатор) чеккаларини ёпиб туриши керак.
Бино ва иншоотларнинг баландлик фарқлари жойлашган қисмларидаги деформация чоклари рухланган пўлат листдан тайёрланган компенсаторлар ва ҳимоя фартуклар билан жиҳозланиши лозим.
Деформация чокларининг конструкцияси бино ва иншоотларнинг ҳарорат ва ёғинлардан деформацияланишида том қопламанинг оқмаслигини таъминлаши зарур.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.