Codes & standards ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 168-банд
9-боб. Металл том қопламалар · 1-§. Асосий талаблар
Том қопламанинг листларини ёғоч панжара (обрешётка) маҳкамлашда ясси пўлатдан тайёрланган кляммерлардан фойдаланиш ҳамда уларни 500 mm оралиқда тик фальцларига валсовка қилиш керак.
Карниз осмаларини мустаҳкамлаш мақсадида, кенглиги 25 — 40 mm, қалинлиги 4 — 6 mm ва узунлиги 450 mm бўлган «T» шаклидаги ясси пўлатдан тайёрланган тиргаклардан фойдаланиш лозим.
Тарновларни маҳкамлаш учун қалинлиги 5-6 mm, эни 16 — 25 mm ва узунлиги 420 mm ли пўлатдан тайёрланган илгаклар ўрнатилиши керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.