Ишлаб чиқариш биноларида ўрнатиладиган фонарлар (зенит, П-симон ёруғлик, ёруғлик-аэрация ва бошқалар) тутун қопламайдиган бўлиши керак.
Зенит фонарларнинг узунлиги 120 m дан ошмаслиги керак.
Фонарларнинг учлари орасидаги ва фонарнинг учи билан ташқи девор орасидаги масофа камида 6 m бўлиши лозим.
Фонарларнинг очиладиган қисмлари механизациялаштирилган (хонадан чиқиш жойларида очиш механизмлари уланган ҳолда) ва қўл билан бошқариш имконияти билан таъминланган бўлиши керак.
Тутун кетказишда ҳисобга олинадиган очиладиган зенит фонарлари томёпма майдони бўйлаб бир текисда жойлаштирилиши лозим.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.