Зина катакларидан томга ёки чордоққа чиқишни зина маршлари бўйлаб, чиқиш олдидаги майдончалари билан ўлчами 0,75х1,5 m дан кам бўлмаган, 2-турдаги ёнғинга қарши эшиклар орқали амалга ошириш керак.
Биноларнинг чордоқларида томга чиқиш имконияти бўлиши керак.
Бу чиқишлар стационар нарвонлар билан жиҳозланган бўлиши, ўлчамлари камида 0,6 х 0,8 m бўлган эшиклар, люклар ёки деразалар билан таъминланган бўлиши лозим.
Мансардали биноларда чордоқ бўшлиқларининг тўсиқ конструкцияларида люклар бўлиши керак.
Том баландликларидаги фарқ (ёруғлик-аэрация фонарларини томдан кўтарилган жойлари учун ҳам) 1 m дан ортиқ бўлган жойларда ёнғин нарвонлар ўрнатилиши лозим.
Бино ва иншоотлар том қисмининг юзаси 100 m2 дан ортиқ бўлган ҳар бир қисми учун қуйидаги ҳолларда ёнғин нарвонлари талаб этилмайди:
томга мазкур ШНҚнинг 320-банди талабларига жавоб берадиган ўз чиқишига эга бўлса;
томнинг мазкур ШНҚнинг 320-банди бўйича аниқланадиган пастки қисмининг баландлиги 10 м дан ошмаса;
томнинг баландлиги 10 m дан ортиқ бўлган жойда.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.