Codes & standards ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 177-банд
6-боб. Ички сув таъминоти · 8-§. Қувурлар ва арматуралар
Қуйидаги ҳолларда ички сув узатиш тармоқларида беркитиш арматураларини ўрнатиш лозим:
ҳар бир киритиш жойида;
алоҳида қисмларни (ярим ҳалқадан ошмаган ҳолда) таъмирлаш имкониятини бўлиши учун ҳалқаланган тақсимловчи тармоқда;
сув таъминотида узилишларга йўл қўймайдиган агрегатларни икки томонлама сув билан таъминлаш ҳисобидан ишлаб чиқариш совуқ сув қувурининг ҳалқа тармоғида;
ёнғинни бартараф этиш учун ўрнатилган кранлар сони 5 ва ундан ортиқ бўлган ёнғин тик қувурларининг асосида;
баландлиги 3 қават ва ундан ортиқ бўлган бинолардаги хўжалик-ичимлик ёки ишлаб чиқариш тармоғи тик қувурлари асосида;
5 ва ундан ортиқ сув олиш нуқталарини таъминловчи тармоқланиш қувурларида;
магистраль сув билан таъминлаш тармоқланиш қувурларида;
ҳар бир хонадан ёки меҳмонхона хоналарига, ювиш кранларига ва сув иситувчи колонкаларга, душлар ва юз-қўл ювгичларга (умивальник) сув берилаётган тармоқ қувурларида;
узатувчи ва циркуляцион тик қувурлар асосида;
қувур узатгичнинг секцияли тугунларга сув берилаётган тармоқланиш қувурларида;
зарур ҳолларда махсус мақсадлар учун (саноат, тиббий, экспериментал) фойдаланиладиган ускуналар ва агрегатлар олдида.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.