Codes & standards ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 253-банд
6-боб. Ички сув таъминоти · 12-§. Насос қурилмалари
Маиший, саноат ва ёнғинга қарши эҳтиёжларни сув билан таъминлайдиган насос агрегатлари учун электр таъминоти ишончлилигининг қуйидаги тоифасини қабул қилиш керак:
I – ички ёнғинни ўчириш учун сув сарфи 2,5 l/s дан ортиқ бўлганда, шунингдек узлуксиз ишлаши шарт бўлган насос агрегатлари учун;
II – ички ёнғинни ўчириш учун сув сарфи 2,5 l/s гача, умумий сув сарфи 5 l/s бўлган баландлиги 10–16 қаватли турар жой объектлари учун ҳамда захира қувватни қўлда ёқиш учун зарур бўлган вақтга иш тартибида қисқа танаффусга имкон берилувчи насос агрегатлари учун.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.