Codes & standards ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 376-банд
7-боб. Оқова сувларни чиқариб юбориш · 3-§. Ички оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари
Ички оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларини яшаш хоналарининг шифти остида, деворлари ва полларида, болалар муассасаларининг ётоқхоналарида, шифохона бўлимларида, даволаш хоналарида, овқат хоналарида, маъмурий биноларнинг иш хоналарида, мажлислар залларида, томоша залларида, аудиторияларда, кутубхоналар, ўқув хоналари, электр шчитлари жойлашган хоналар ва автоматлаштириш учун трансформатор бошқарув панеллари, вентиляция камералари ва махсус санитария режимини талаб қиладиган ишлаб чиқариш биноларида ўтказишга йўл қўйилмайди.
Умумий овқатланиш корхоналари хоналари, савдо майдончалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар омборлари, қабулхоналар бадиий безатишга эга хоналар, намлик тушишига йўл қўйилмайдиган саноат печлари ўрнатилган жойларда лойиҳалаш, ишлаб чиқариш бинолари, намлик тушиши натижасида сифати пасаядиган товарлар ва материаллар ишлаб чиқариладиган хоналар шифти остида (очиқ ёки яширин) ўтказишга йўл қўйилмайди.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.