Codes & standards ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 450-банд
7-боб. Оқова сувларни чиқариб юбориш · 5-§. Оқова сувларни тозалаш ва чиқариб юбориш учун маҳаллий қурилмалар
Ўз таркибида заҳарли ва тез чирийдиган ифлосланишлари бўлган маиший ва ишлаб чиқаришга оид оқова сувларни, шунингдек заҳарли ва ёқимсиз ҳидлар, газлар ва буғларни ажратиб чиқарувчи оқова сувларни чиқариш учун насосларни, алоҳида турган бинода, ертўлада ёки алоҳида ажратилган хонада, ертўла бўлмаганда эса ташқарига ёки зинапоя катагига мустақил чиқишга эга бўлган биринчи қаватнинг алоҳида иситиладиган хонасида жойлаштириш лозим.
Насос станцияси хонасини ҳаво берувчи ва сўрувчи вентиляция тизими билан жиҳозлаш лозим.
Оқова сувлар учун қабул қилиш резервуарларини бинодан ташқарида ёки насослар билан биргаликда алоҳида ажратилган хоналарда жойлаштириш керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.