Codes & standards ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 83-банд
6-боб. Ички сув таъминоти · 3-§. Ёнғинга қарши сув таъминот тизимлари
Ички ёнғинга қарши сув таъминоти қувурларни қуйидагиларда лойиҳалаш талаб қилинмайди:
ҳажми ёки баландлиги ушбу ШНҚнинг 1 ва 2-жадвалида келтирилганларидан кам бўлган хоналар ва биноларда;
мавсумий кинотеатрлар биноларида;
сувдан фойдаланиш портлаш, ёнғин чиқиши, ёнғин тарқалишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш биноларида;
оловбардошлилик даражаси I ва II даражасига эга Г ва Д тоифаларидаги ишлаб чиқариш биноларида ва ҳажми 5000 m3 дан ортиқ бўлмаган оловбардошлилик даражаси III-V даражали Г, Д тоифалари саноат биноларида;
хўжалик-ичимлик ёки техник сув билан таъминланмаган, ёнғинни бартараф этиш учун сиғим (резервуар) ва сув ҳавзаларига эга саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш, маъмурий ва маиший биноларида, шунингдек сабзавот ва меваларни сақлаш учун биноларида, музлатгичларда;
дағал емлар, пестицидлар ва минерал ўғитлар омборлари биноларида.
| Биноларнинг оловбардошлик даражаси | Ёнғин хавфи бўйича бинолар тоифаси | Баландлиги 50 m гача ва ҳажми, минг m гача бўлган саноат ва омбор биноларида ички ёнғинни ўчириш учун реактивлар сони ва минимал сув сарфи, бир реактив учун l/s. | ||||
|---|---|---|---|---|---|---|
| 0,5 дан 5 гача | Ст. 5 дан 50 гача | Ст. 50 дан 200 гача | Ст. 200 дан 400 гача | Ст. 400 дан 800 гача | ||
| I ва II | А, Б, В1, В2, В3 | 2-2,5 | 2-5 | 2-5 | 3-5 | 4-5 |
| III | В1, В2, В3 | 2-2,5 | 2-5 | 2-5 | - | - |
| III | Г, Д | - | 2-2,5 | 2-2,5 | - | - |
| IVва V5 | В1, В2, В3 | 2-2,5 | 2-5 | - | - | - |
| IV ва V | В 4, Г, Д | - | 2- 2,5 | - | - | - |
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.