Хоналардаги ҳаво ҳарорати қуйидагича олиниши лозим:
йилнинг иссиқ даври учун иссиқлик ортиқча бўлган хоналарнинг вентиляциясини лойиҳалаштиришда рухсат этилган ҳароратнинг максимал қиймати;
ортиқча иссиқлик бўлмаганда рухсат этилган ҳарорат чегарасидаги иқтисодий мақсадга мувофиқ қиймати;
йилнинг совуқ даврида вентиляцияни лойиҳалаштиришда ортиқча иссиқликни ассимиляциялаш учун рухсат этилган ҳарорат чегарасидаги иқтисодий мақсадга мувофиқ қиймати;
ортиқча иссиқлик бўлмаганда мазкур ШНҚнинг 1 ва 2-иловалари бўйича рухсат этилган ҳароратнинг минимал қиймати;
иситиш лойиҳасини лойиҳалашда мазкур ШНҚнинг 1 ва 2-иловалар бўйича рухсат этилган ҳароратларнинг минимал қиймати;
ҳавонинг ҳаракат тезлиги ва ҳавонинг нисбий намлигини мазкур ШНҚнинг 1 ва 2- иловалар бўйича.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.