Codes & standards ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 129-банд
5-боб. Иситиш тизимлари · 5-§. Печ ёрдамида иситиш
Ўтхона панжарасидан мўри оғзигача бўлган масофа тутун қувурининг баландлиги 5 m дан кам бўлмаслиги лозим.
Томдан чиқиб турган яхлит конструкция баландлигига тенг ёки ундан катта масофада жойлашган тутун қувурларининг баландлиги камида қуйидагича бўлиши керак:
ясси том устидан — 500 mm;
мўрининг томчўққиси ёки панжарасидан 1,5 m гача масофада жойлашганда том чўққи ва панжараси устидан — 500 mm;
тутун трубаси том чўққи ва панжарасидан 1,5 дан 3 m гача масофада жойлашганда том чўққи ва панжарасидан пастда бўлмаслиги;
том чўққидан горизонтга нисбатан 10° бурчак остида пастга туширилган чизиқдан паст бўлмаган чизиқда тутун трубаси томчўққидан 3 m дан ортиқ масофада.
Drawing
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.