Codes & standards ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 147-банд
5-боб. Иситиш тизимлари · 6-§. Квартираларни иситиш
Квартираларни иситиш учун иссиқлик манбаи сифатида қуйидагилар ҳисобланиши лозим:
баландлиги беш қаватгача бўлган турар жой биноларида — ёқилғи сифатида табиий газдан фойдаланадиган, 90 оС гача ҳароратли ва 0,3 МPа дан кам бўлмаган ишчи босимли иссиқлик ташувчиси сувли бўлган автоматлаштирилган иситиш қозонлари;
мазкур ШНҚнинг 10-иловасига мувофиқ иссиқлик ташувчининг ҳарорати билан бевосита ҳар бир квартирага киритиладиган очиқ иссиқлик тармоқлари;
техник-иқтисодий асосланганда — ҳар бир квартирага бевосита киритиладиган ёпиқ иссиқлик тармоқлари.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.