Доимий иш жойлари нурланиш билан қиздирилганда ёки совитилганда хона иш ҳудудидаги ҳаво ҳарорати ҳисоблаш бўйича қабул қилиниши, бунда ишчи ҳудуддаги нормаланган ҳароратга эквивалент бўлган ҳарорат шароитлари таъминланиши, шунингдек иш жойидаги нурли иссиқлик оқимининг сирт зичлиги 35 W/m2 дан ошмаслиги керак.
Иш жойлари нур билан иситилганда ёки совитилганда хоналарнинг иш ҳудудидаги ҳаво ҳароратини мазкур ШНҚнинг 4-иловаси бўйича аниқлашга йўл қўйилади.
Технологик ускуналарнинг қиздирилган ёки совитилган юзаларидан доимий иш жойларини нур билан иситиш ёки совитиш учун фойдаланмаслик керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.