Codes & standards ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 221-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 4-§. Чиқарилаётган ва берилаётган ҳаво сарфи
Ҳаво рециркуляциясига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди:
1 ва 2-синф хавфи бўлган зарарли моддалар массаси бўйича ташқи ҳавонинг максимал сарфи аниқланган хоналардан;
ҳаво таркибида касал қўзғатувчи бактериялар ва замбуруғ концентрациялари бўлган ҳамда яққол ажралиб турган ёқимсиз ҳидлар бўлган хоналардан;
ҳавоқиздиргич олдида ҳавони тозалаш кўзда тутилмаганда, унинг қизиган юзаларга тегиши натижасида буғланадиган, зарарли моддалар бўлган хоналардан;
А ва Б тоифалардаги хоналардан (ташқи дарвоза ва эшиклар олдида ҳаволи ва иссиқ-ҳаво пардалари бўлгани бундан мустасно);
В1-В4, Г ва Д тоифалардаги хоналарда жойлашган қурилмалар атрофидаги 5 m ли ҳудуддан, агар бу ҳудудларда ёнувчи газлар, буғлар, аэрозолларни ҳаво билан аралашишидан портлаш хавфи мавжуд аралашма ҳосил қилиш мумкин бўлганда;
зарарли моддалар ва ҳаво билан портлаш хавфи бўлган аралашмаларнинг маҳаллий сўрмалар тизимидан;
танбур-шлюзлардан.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.