Codes & standards ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 256-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 8-§. Жиҳозлар
Ҳавоқиздиргич қувурларидаги сувни музлаб қолишидан ҳимоялаш учун қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
ҳаво қиздиргичдан қайтаётган сувни аралаштириш учун ҳавоқиздиргич контурида циркуляцион насос ўрнатиш;
ҳавоқиздиргич контурида циркуляцион насос бўлмаган ҳолларда, қувурлардаги сувнинг тезлиги ташқи ҳавонинг ҳисобий ҳарорати (параметр Б) ва 0 °C да камида 0,12 m/s га тенг деб қабул қилиниши ёки ҳисоблаш йўли билан асосланиши;
иссиқлик ташувчи-буғ бўлганда, конденсат ажратувчи ускуналарни, ҳаво иситкичлардаги конденсат оқиб тушадиган патрубкалардан камида 300 mm пастроқда жойлаштириш ва конденсатни конденсат ажратувчи ускунадан йиғувчи бакларгача ўз оқими бўйича чиқиб кетиши.
Танлаб олинган ҳаво иситкичининг иссиқлик оқими ҳисобий қийматга нисбатан 10 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.