Codes & standards ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 267-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 9-§. Жиҳозларни жойлаштириш
Ҳаво сарфи 5000 m3/h ёки ундан кам бўлган ускуналар ушбу ШНҚнинг 137- банди талабларини ҳисобга олган ҳолда очиқ ва хизмат кўрсатилаётган хоналарнинг қаватлараро плитасига ўрнатилган каркасга маҳкамланган ва осилган шифтлар орқасидаги майдонда ўрнатилишига йўл қўйилади.
Ҳаво ўтаётган қувурнинг йўлак ва хизмат кўрсатилаётган хоналарни ажратиб турувчи девори билан кесишган жойида нормадаги очилган ёнғинга қарши клапанлар ўрнатилган бўлса, хизмат кўрсатилаётган қаватнинг йўлакларини қаватлараро плитасига ўрнатилган каркасга маҳкамланган ва осилган шифтлар орқасида ҳам ўрнатилишига йўл қўйилади.
Ёнғинга чидамлилик чегараси нормалаштирилган эшиклари бўлган хоналар учун ушбу клапанларни ўрнатилиши талаб қилинмайди.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.