Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.04.05-22

ШНҚ 2.04.05-22, 324-банд

7-боб. Ёнғиндаги тутунга қарши ҳимоя

324

Тутунни чиқариб юборишни қуйидагича лойиҳалаштириш лозим:

ШНҚ 2.08.01-24, ШНҚ 2.08.02-23, ШНҚ 2.09.02-23 мувофиқ равишда, турар жой, жамоат ва маъмурий-маиший биноларнинг холлари ёки йўлакларидан;

(324-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 17 июндаги 01/2-23-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 408, 03.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

баландлиги 26,5 m дан юқори бўлган ишлаб чиқариш ва маъмурий-маиший биноларни йўлакларидан;

табиий ёритиш учун ёритиш ўймалари бўлмаган қаватлар сони 2 ва ундан ортиқ бўлган А, Б, В1, В2 ва В3 тоифалардаги ишлаб чиқариш биноларининг узунлиги 15 m дан ортиқ бўлган йўлакларидан;

полдан 2,2 m ва юқори баландликда фрамуга пастигача деразанинг юқори қисмида фрамугани очиш учун ва ойнаванд туйнуклардаги ўймаларни, агар хоналар А, Б, В1, В2 ва В3 тоифалар учун;

оловбардошлик даражаси IV бўлган биноларда Г ёки Д тоифалари қаторига киритилса, очиш учун (икки ҳолатда ҳам ёнғин пайтида тутунни чиқариб юбориш учун етарли майдонга эга бўлганда) механизациялашган узатишга эга бўлмаган, табиий ёритилиши бўлган ёки табиий ёритилиши бўлмаган доимий иш жойига эга бўлган ишлаб чиқариш ва омборхона хоналарининг ҳар биридан;

табиий ёритилиши бўлмаган ҳар бир хонадан;

одамларнинг оммавий равишда бўлишига мўлжалланган жамоат ёки маъмурий-маиший хоналардан;

ёнувчи материалларни сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун белгиланган майдони 55 m2 ва ундан ортиқ бўлган хоналардан, бунда доимий иш жойларидан;

майдони 200 m2 ва ортиқ бўлган кийиниш жойларидан ёндош йўлак орқали чиқариб юбориш учун.

Drawing

3D view

The 3D view is open to registered users. Registration is free.

Sign in Sign up

Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.