Пастда жойлашган қаватлар ва ертўлалардаги тутун чиқарувчи шахталардан, эритиш, қуйиш, прокат ва бошқа иссиқ цехларнинг аэрацияланаётган оралиқларига тутун чиқаришни кўзда тутишга йўл қўйилади.
Бунда, шахта оғзини аэрацияланаётган оралиқнинг полдан камида 6 m баландликда бинонинг қурилиш конструкцияларидан горизонталь бўйича камида 1 m ва вертикаль бўйича камида 3 m масофада ёки тутун шахталари оғзида дренчер намланиши ташкил этилганда, полдан камида 3 m баландликда жойлаштириш лозим.
Мазкур шахталарда тутун клапанларини ўрнатмаслик керак.
Тутунга қарши ҳимоя тизими қурилмаларининг маҳкамлаш тугунларининг оловгабардошлилиги, қурилманинг ўзига талаб этиладиган оловга бардошлилигидан паст бўлмаслиги керак.
Drawing
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.