Codes & standards ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 34-банд
5-боб. Иситиш тизимлари · 1-§. Асосий талаблар
Иситиш даврида, хоналардаги ҳавонинг ҳисобий ҳароратини рухсат этилган чегараларида таъминлаш учун, ташқи ҳавонинг мустаҳкам ўртача суткалик ҳароратини 10 °С ва ундан кам, даволаш-профилактика муассасалари, мактабгача таълим ташкилоти, мактаб ва мактаб-интернатлар учун эса 12 °С ва ундан кам бўлган даврни ҳисобга олган ҳолда иситишни лойиҳалаштириш лозим.
Иситиш даврининг ўртача ҳарорати ва давомийлигининг ҳисобий қийматлари ШНҚ 2.01.01-22га мувофиқ бўлиши зарур.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.