Ҳавони кондициялаш ва совитиш тизимининг совуқлик таъминотида қуйидагилардан фойдаланиш назарда тутилиши лозим:
хоналарда лойиҳалаштирилган метеорологик шароитга эришиш шарти билан ташқи ҳавони тўғридан-тўғри буғлатиш орқали совитиш;
ташқи ҳавони билвосита буғланиш билан совитиш, унинг иссиқлик сақланувчанлиги Б параметри бўйича 60 kJ/kg дан кам бўлса;
агар сувнинг ҳарорати 16оС дан паст бўлса, совуқ артезиан ёки дарё суви билан;
қолган ҳолларда — сунъий совуқлик манбаларидан совитувчи машиналардан ёки лойиҳалашга бўлган вазифага кўра.
Фэн-койл ёки совитиш конвекторлари билан совитиш тизими ва техник-иқтисодий асослаш билан сув совитиш машиналари — чиллерларда тайёрланган совуқ сувдан ҳавони совитишда фойдаланиш лозим.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.