Совуқлик ташувчиси хладон (модда) бўлган компрессион турдаги совитиш қурилмаларини, исталган совитиш машинасида мойнинг миқдори 250 kg ва ундан юқори бўлса, ишлаб чиқариш, жамоат ва маъмурий-маиший бинолар хоналарида агар уларнинг уст ёпмаси устида ёки остида доимий ёки вақтинча (аварияли ҳолатлардан ташқари) кишилар оммавий бўладиган хоналар мавжуд бўлса ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Турар жой, даволаш-профилактика муассасалари (стационарлар), ногиронлиги бўлган шахслар ва қариялар интернатлари, мактабгача таълим ташкилотлари ва меҳмонхоналар биноларида совитиш қурилмаларини (мустақил кондиционерларнинг совитиш қурилмалари бундан мустасно) жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.