Кичик қувватли вентиляция манбаси сифатида q1, q2, ва q3 лардан ошмайдиган чанг учун, 100 mg/m3, ҳар бир зарарли модда бўйича, бир ёки шартли манба q, mg/m3, концентрацияли L < 10 m3/s чанг-газ-ҳаволи аралашманинг умумий сарфи билан айлана майдони (юзасининг) диаметри 20 m чегарасида бино томида жойлашган манбалар гуруҳининг ўрнини босадиган шартли манба ёки бир манбани ҳисоблаш лозим. q1, q2 ва q3 қийматларини қуйидаги формулалар бўйича аниқлаш лозим:
(9)
(10)
(11)бу ерда 9 — 11 формулаларда:
Н — манба оғзининг ер сатҳидан жойлашиш баландлиги, m;
манбалар гуруҳлари учун Н шартли манбанинг баландлиги каби барча манбалар гуруҳларининг баландликларини ўрта арифметикига тенг аниқланади;
D — манба оғзининг диаметри, m;
манба гуруҳлари учун шартли манба диаметри қуйидагига тенг бўлиши лозим:
(12)агар манба оғзи юмалоқ бўлмаса, бунда D қуйидаги формула бўйича аниқланади:
D = 1,13 А0,5,
бу ерда:
А — манба оғзининг кўндаланг кесим юзаси, m2, диаметрни қабул қилиш лозим;
Lсоn — зарарли моддаларни сийраклаштириш учун атмосфера ҳавосининг шартли сарфи: манбадан аҳоли пунктининг чегарасигача масофалар 50, 100, 300, 500 m ва ундан ортиқ бўлганда, мос равишда 60, 250, 2000, 6000 m3/s га тенг бўлади:
L битта аниқ ёки шартли манба учун чанг-газ-ҳаволи аралашманинг сарфи, m3/s;
l — бир манба оғзи билан ташқи ҳавони қабул қилиш қурилмаси орасидаги горизонтал масофа, m, l < 10 D бўлганда l = 10 D; l > 60 D , бўлганда эса — l = 60 D деб қабул қилиш лозим m,
Бир гуруҳ i манбалар учун, қабул қилиш тешигидан манбагача l масофа қуйидагича аниқланади:
(13)бу ерда:
lа, lb,..., li — ҳар бир гуруҳ манбасидан горизонтал бўйича масофа, уларнинг оқим ўқлари кўриб чиқилаётган ташқи ҳаво учун қабул қилиш қурилмаси томон шамол йўналишида унинг ўлчамларига мос келади;
К — мазкур ШНҚнинг 21-иловаси бўйича аниқланадиган оқимдаги зарарли моддалар концентрациясининг камайишини тавсифловчи коэффициент;
qn, qwz — мос равишда аҳоли пунктлари ҳавосига ва иш ҳудуди ҳавосига нисбатан зарарли моддаларнинг чегаравий йўл қўйилган концентрацияси, mg/m3;
Йиғинди таъсирига эга бўлган зарарли моддалар чиқиндилари шартли манбаси ва бир манба учун битта моддага келтирилган шартли q концентрацияси, mg/m3 қуйидагича аниқланади:
q1 и q2 билан солиштирилганда:
(14)q3 билан солиштирилганда:
(15)бу ерда 14 ва 15-формулаларда:
q1, qi — ҳаракат йиғинди таъсирига эга бўлган зарарли моддаларнинг концентрацияси, mg/m3;
qn1, qni ва qw,z1, qw,zi — мос равишда ҳаракат йиғинди таъсирига эга бўлган зарарли моддалар учун ЧРКп ва ЧРКw,z,
1, i — ишчи ҳудуди ҳавосига нисбатан йиғма таъсирга эга бўлган зарарли моддаларнинг сони;
9 — 11-формулаларда йиғинди эффектига эга бўлган зарарли манбалари учун qn ва qw,z ларнинг шартли концентрацияси q, mg/m3 аниқланган модда бўйича ЧРКп ва ЧРКw,z, га тенг деб қабул қилинади.
BIMFAB eslatmasi: manbada formulalar raqamlanishida (8)-formula yo‘q — 332-banddagi (7)-formuladan keyin shu banddagi (9)-formula keladi. Raqamlar manbadagidek qoldirildi.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.