Codes & standards ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 371-банд
10-боб. Иккиламчи иссиқлик ва қайта тикланадиган энергия ресурсларидан фойдаланиш
Ҳаволи ва газ-ҳаволи иссиқлик утилизаторларидаги ҳаво қувурларининг уланган жойларида берилаётган ҳаво босими, чиқариб юборилаётган ҳаво ёки газ босимидан ортиқ бўлишини таъминлаш лозим.
Бунда, босимларнинг максимал фарқи, иссиқликни утилизация қилиш жиҳозларига бўлган техник шартлар бўйича йўл қўйилган қийматдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳаволи, газ-ҳаволи иссиқлик утилизаторларида аппаратнинг конструктив хусусиятлари ҳисобига зарарли моддалар ўтишини ҳисобга олиш лозим.
Ҳаво-ҳаволи иссиқлик утилизаторларида (иссиқлик қувурлари асосидаги иссиқлик утилизаторларида) кирувчи ҳавони иситиш (совитиш) учун қуйидаги ҳолларда ҳаводан фойдаланиш тавсия этилмайди:
А ва Б тоифа хоналардан; портлашдан ҳимояланган тизим ускуналари қўлланилганда (А ва Б тоифадаги хоналар ҳавосини иситиш учун ўша хоналардан олинган ҳаводан фойдаланишга йўл қўйилади);
маҳаллий сўриш тизимларидан портловчи хавфли аралашмалар ёки таркибида 1- синф хавфлиликка эга зарарли моддалар бўлган ҳаводан (портлаш хавфи бўлмаган чанг-ҳаво аралашмаларини чангдан тозалагандан сўнг маҳаллий сўриш тизимларидан олинган ҳаводан фойдаланишга йўл қўйилади);
регенератив иссиқлик утилизаторларида, шунингдек иссиқлик қувурлари базасидаги иссиқлик утилизаторларидан;
иссиқлик алмашинуви юзаларида чўкадиган ёки конденсацияланадиган хавфлилик даражаси 1 ва 2-синфга мансуб зарарли моддаларни ўз ичига олган ёки кескин ифодаланган ёқимсиз ҳидларга эга бўлган ҳаводан;
хавфли миқдорларда касаллик қўзғатувчи бактериялар, вируслар ва замбуруғларни ўз ичига олган ҳаводан.
BIMFAB eslatmasi: manbada (vazirlik PDF nusxasi) bandlar raqamlanishida 372-band yo‘q — 371-banddan keyin 373-band keladi. Raqamlar manbadagidek qoldirildi; rasmiy nashr bilan solishtiring.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.