Codes & standards ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 386-банд
11-боб. Электр таъминоти ва автоматлаштириш
Асосий параметрларни ўлчаш учун масофадан бошқариладиган назорат асбобларини кўзда тутиш лозим.
Қолган параметрларни ўлчаш учун эса маҳаллий (кўчма ёки стационар) асбоблардан фойдаланиш керак.
Бир нечта тизим учун уларнинг жиҳозлари битта хонада жойлашганда, узатиш қувурида босим ва ҳароратни ўлчаш учун битта умумий асбоб ва қайтиш қувурларида ҳар бири учун алоҳида асбобларни назарда тутишга йўл қўйилади.
Мувофиқлаштирилувчи параметрларини рақамли индикация қилувчи назоратчилардан фойдаланишда визуал кузатиш назорат-ўлчов асбобларни кўзда тутмасликка йўл қўйилади.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.