Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 11-банд
4-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни режалаштириш · 1-§. Аҳолини жойлаштириш тизимлари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштириш тизимида йирик шаҳарларнинг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
пойтахт вазифасини бажарувчи йирик агломерациялар — Тошкент, Самарқанд, Наманган шаҳарлари;
йирик агломерациялар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий макон функцияларини бажарадиган аҳоли пунктлари тизимлари (масалан, Фарғона — Марғилон, Фарғона водийсининг субвилоят маркази сифатида, Самарқанд, Бухоро, агломерациялар марказлари, йирик саноат ва туристик марказлари сифатида, Навоий, Жиззах, Қарши, Нукус — йирик саноат шаҳарлари сифатида, Урганч ва Хива йирик туристик марказлар);
тарихий, маданий, туристик ва рекреацион функцияларга эга бўлган аҳоли пунктлари, илмий, мудофаа ва бошқа функцияларга эга бўлган аҳоли пунктлари;
миллий ва жаҳон маданияти ёдгорликларига эга бўлган аҳоли пунктлари.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.