Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 183-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 2-§. Аҳоли пунктларининг муҳандислик инфратузилмаси
Аҳоли пунктларнинг муҳандислик инфратузилмаларини шакллантиришда қуйидагилар таъминланиши лозим:
фойдаланишнинг ишончлилиги, аҳоли пунктларининг мавжуд ва лойиҳалаштирилган муҳандислик инфратузилмасининг барқарорлиги;
аҳоли учун қулай санитария-гигиеник ва хавфсиз яшаш шароитлари;
янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган турар жой, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларининг санитария-техник қулайлиги;
етказиб бериладиган ресурслар ва коммунал хизматларнинг истеъмол сифати;
ресурслар (энергия)ни тежаш;
аҳоли пунктлари ҳудудларида ва улардан ташқаридаги табиий мажмуаларни аҳоли пунктлари урбанизацияланган муҳитининг салбий техноген таъсиридан муҳофаза қилиш.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.