Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 185-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 2-§. Аҳоли пунктларининг муҳандислик инфратузилмаси
Аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуришда асосий ресурсларга электр энергияси, телекоммуникация, алоқа воситалари, газ, иссиқлик ва сувга бўлган эҳтиёжлар қуйидагилар асосида белгиланиши керак:
тармоқларни эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг маълумотлари ва техник шартлари;
норматив ҳужжатларда белгиланган меъёрлар ва кўрсаткичлар;
ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи корхоналарнинг эҳтиёжлари, янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган корхоналарнинг лойиҳавий кўрсаткичлари;
ресурслар истеъмолининг жорий миқдорлари ва ресурсларни тежаш дастурларини ҳисобга олган ҳолда жамланган кўрсаткичлар;
тадқиқотлар ва асослаш.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.